Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Парламент қуйи палатасида Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия тузилди

Парламент қуйи палатасида Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия тузилди

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида оила ва унинг ажралмас қисми бўлган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 21 июндаги Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳам хотин-қизлар учун муносиб иш, турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, аёлларнинг социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини қонун даражасида кафолатлаш таклифини билдирган эди.

Ана шундан келиб чиқиб, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу, албатта, шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг мустаҳкамланишига, соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлишини таъминлашда муҳим омил бўляпти. Соҳада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида хотин-қизларимиз ҳар бир соҳада фаол бўлиб, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Жамиятда оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва унинг аҳамиятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги дастурларини ҳаётга изчил татбиқ этиш, оила ва хотин-қизлар масалаларига оид Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси тузилди.

Мажлисда комиссия раиси ва таркиби сайланди. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова раис этиб сайланди.

Таъкидланганидек, комиссия ўз фаолиятида жойларда ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари ва ўрганишлар давомида оила ва хотин-қизлар масалаларига оид қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқ, камчилик ва муаммоларни таҳлил қилиб бориш, шу асосда тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига оила ва хотин-қизларга оид масалалар бўйича аниқланган қонун бузилишлари ҳамда уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритади.

Шунингдек, оилани мустаҳкамлашга, оналик, оталик ва болаликни муҳофаза қилишга, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётда аёлларнинг иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади

Кўришлар сони: 322

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...