Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди

Парламент қуйи палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириш чоғида депутатлик одоби қоидалари ҳамда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссияси тузилди.

Комиссия раиси ва таркиби сайланди.

Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов раис этиб сайланди.

Комиссия таркибига эса, сиёсий партиялар фракцияларининг парламент фаолиятида салмоқли тажрибага эга, депутатлар корпуси ўртасида обрў-эътиборга сазовор бўлган депутатлари киритилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясининг низоми, депутатларнинг депутатлик одоби қоидалари тасдиқланди.


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...