Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Янги орденлар ва медал таъсис этилди

Янги орденлар ва медал таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатлар, жумладан, «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги, «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини атрофлича муҳокама этдилар.

Таъкидланганидек, III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, жисмоний ва тиббий маданиятни ривожлантириш орқали аҳоли саломатлик даражасини юксалтириш, бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, баркамол авлодни шакллантиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу ордени билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, III даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, IV даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахсларга эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, мазкур орденлар билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланади.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур орденлар ва медалнинг таъсис этилиши мамлакатимизда халқимизнинг саломатлигини сақлаш, аҳолининг   тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим ўрин тутади.

Бу янгилик, айниқса, коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солиб турган бугунгидек кунда ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга бўлиб, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай, ўз соғлиғи ва ҳаётини хавфга қўйиб бўлса-да, одамлар саломатлиги учун курашаётган фидойи касб эгаларини маънавий жиҳатдан рағбатлантиришга имкон яратади.


Кўришлар сони: 468

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...