Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Инсонпарварлик моҳияти билан йўғрилган тарихий ҳужжат

Инсонпарварлик моҳияти билан йўғрилган  тарихий ҳужжат

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, 2020 йил 20 март куни Қонунчилик палатасида депутатлар ва доимий асосда фаолият юритувчи сенаторлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигидаги Ҳукумат аъзолари ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ж.Қўчқоров сўзга чиқиб, Президентимиз раислигида 19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши ва унда белгиланган вазифаларнинг, шунингдек, “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳиятини депутатлар ва сенаторларга етказди.

Депутатлар ва сенаторлар сўзга чиқиб, Президентимизга унинг  ташаббусига кўра парламент фаолиятида илк бор ноанъанавий тарзда ўтказилган мазкур тадбир учун миннатдорчилик билдирдилар.


Шу билан бирга, халқ вакиллари мазкур Фармоннинг ўз вақтида қабул қилинганини ва Фармон қабул қилиниши биланоқ, Президентимиз дарҳол видеоселектор ўтказиб, унда белгилаб берилган вазифаларни барча бўғиндаги мутасаддиларга ҳамда халқимизга аниқ ва равон тилда тушунтириб берганини эътироф этдилар.

Депутатлар ва сенаторлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш юзасидан жойларда олиб борилаётган учрашувлар давомида аҳоли, хусусан, тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган барча масалаларнинг ечими мана шу Фармонда ўз аксини топганини, Фармон имзоланишидан аввал Давлатимиз раҳбарининг халққа мурожаат қилгани барча юртдошларимизга жуда катта кўтаринкилик бағишлаганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 

Йиғилишда Бош вазир раҳбарлигида Инқирозга қарши республика махсус комиссияси, ҳар бир ҳудудда ҳокимлар раҳбарлигида штаблар тузилгани ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланди. 


Парламент вакилларининг 29 та банддан иборат Фармонда назарда тутилган тадбиркорларни, аҳолини қўллаб-қувватлашни, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга қаратилган нормаларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилишида кўмакчи бўлиши эътироф этилди.

Фармоннинг ҳар бир бандида турли соҳа вакиллари, жумладан, шифокорлар, педагоглар, тадбиркорлар, фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, туризм соҳаси вакиллари ва бошқа тармоқларнинг манфаатларини ҳимоялашга қаратилган кафолатлар акс эттирилгани парламент аъзолари томонидан қайта-қайта тилга олинди. Энг муҳими, бутун дунё таҳликада яшаётган бир паллада Президентимиз халқимиз конституциявий ҳуқуқларининг кафили сифатида тамомила инсонпарварлик моҳияти билан йўғрилган тарихий ҳужжатга имзо чеккани бугунги кунда тўғри қарор эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари қайд этганидек, давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олишга қаратилгани билан катта аҳамиятга эга бўлади. 

Тадбирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар оммага очиқ-ошкора тарзда етказилаётгани халқимизни янада жипслаштириш, қадриятларимизни янада қарор топишида катта аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Йиғилиш якунида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Олий Мажлис палаталари қўмиталари Фармондан келиб чиққан ҳолда, қўшимча вазифаларни белгилаб олишга келишиб олдилар. 

 


Кўришлар сони: 707

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...