Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия бериш бекор қилинади

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия бериш бекор қилинади

Замонавий аудитнинг жамият манфаатларини қондиришга ва инвесторлар ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган тадбиркорлик фаолияти эканини ҳисобга олган ҳолда, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган аудиторлик хизматини ташкил этиш, аудиторлик касбининг нуфузи ва улар ишининг сифатини ошириш тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 11 март куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар янги таҳрирдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, халқаро принцип ва илғор тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун қоғоз шаклдаги лицензия беришни бекор қилиш қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳисобланади.

Депутатлар мана шу масалалардан келиб чиқиб, ушбу ҳужжатни синчиклаб кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси эскирган, ҳаволаки меъёрларни қайта кўриб чиқиш ва тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни жорий қилишга йўналтирилган.

Таъкидланганидек, юртимизда 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига 98 та аудиторлик ташкилотлари фаолият қўрсатмоқда. Аудиторлар сони эса, 584 кишини ташкил қилади. 17 та маҳаллий аудиторлик ташкилотлари йирик халқаро тармоқ ва ассоциацияларнинг аъзолари ҳисобланади. Мамлакатимизда катта тўртлик (Big-4) халқаро аудиторлик компанияларининг шўъба жамиятлари (“Ernst &Young”, “Price Waterhouse Coopers”, “Deloitte and Touche”, “КРМG”) фаолият олиб бормоқда.

2020 йил 1 январдан эътиборан аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириши, мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилиниши, активларнинг баланс қиймати, тушумлар ҳажми ва ходимлар сонига қараб, тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.

Қонун лойиҳасида таклиф қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар аудитни тартибга солиш соҳасидаги синовдан ўтган халқаро амалиёт принципларига асосланган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказиш амалиётини татбиқ этиш, аудиторлик ташкилотларининг хизматлари сифати ва рақобатбордошлигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

Қонун лойиҳасининг айрим нормалари депутатларнинг жиддий танқидларига сабаб бўлди. Ҳаттоки, лойиҳани қўмитага қайтариш таклифлари ҳам билдирилди. Ушбу лойиҳага масъул бўлган қўмита билдирилган таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида ўз аксини топишини айтиб ўтди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланди.



Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...