Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тизимли ҳал этилади

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тизимли ҳал этилади

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 11 март куни ўтказилган навбатдаги мажлиси қизғин баҳс-мунозара ва фикрлар қарама-қаршилигида ўтди. Ҳар бир қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасииинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, амалдаги 1996 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасииинг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Қонун юртимизда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини тизимли ҳал этишни таъминлай олмаяпти. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомиллари ишлаб чиқилмаган ва тартибга солинмаган.

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати мавжуд эмас. Бу каби омиллар соҳанинг ривожланишига тўсиқ бўляпти. Шунингдек, мазкур масалаларда чуқур таҳлил қилинмаган қарорларнинг қабул қилинишига замин яратмоқда.

Аҳамиятлиси, янги қонун лойиҳасига юқоридаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган моддалар киритилган. Хусусан, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ўрнатилган ва мазкур масалаларда махсус комиссиялар тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқий нормалар асосида белгиланган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Молдова давлатларининг соҳадаги қонун ҳужжатлари чуқур ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳадаги ҳуқуқий нормаларни самарали амалга оширишни таъминлайдиган таъсирчан механизмларни жорий қилиш, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини босқичма-босқич қарор қабул қилиш ва давлат экспертизасидан ўтказишнинг аниқ тартибини белгилаш, маъмурий-ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш механизмларини жорий этишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 313

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...