Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раислигига Шавкат Абдураззоқов номзодини маъқулладилар

Депутатлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раислигига Шавкат Абдураззоқов номзодини маъқулладилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига номзодни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тақдим қилинган Шавкат Абдураззоқовнинг номзоди дастлаб Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида, сўнгра, барча сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ш. Абдураззоқов номзоди маъқулланди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

“Ҳозирги шароитда экологик муаммо бир мамлакатнинг ёки бир минтақанинг эмас, балки бутун дунё ҳамжамиятининг муаммосига айланиб бормоқда. Дунёда аҳоли сони ортиб боряпти. Бу эса аҳоли учун қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа истеъмол товарларини ишлаб чиқиш заруратини туғдиради. Ўз-ўзидан инсоният табиий ресурслардан, табиий бойликлардан фойдаланади. Бу ўринда экологик хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига охирги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг мамлакат сиёсий майдонидан ўрин олганлиги, Оролбўйида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Энг муҳими, бу соҳада муҳим қонунчилик базаси яратилган. Яъни ўндан ортиқ махсус қонунлар ишлаб турибди.

“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари экологик назоратнинг тизими сифатида ифодаланган.

Қонунда экологик назорат давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати каби турларга ажратилган.

Афсуски, назорат турларининг барчаси ҳам самарали амалга оширилмаётир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, биронта маҳаллий давлат ҳокимияти органлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқиб, уни самарали ҳаётга татбиқ қилганини кўрганимиз йўқ.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига эса бу соҳада улар амалга оширишларининг имконияти йўқ вазифаларни юклаганмиз.

Экологик барқарорликни таъминлаш, тизимда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг фаоллиги ошиб бораётгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатлар, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши каби фактлар фуқароларимиз томонидан танқид остига олинаётгани, ижтимоий тармоқлар бу масалаларга жиддий ёндашаётгани бунга мисол бўла олади.     

Ўз навбатида, аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш, парламентнинг масъул қўмитаси ҳамда депутатлар ушбу соҳага кўпроқ эътибор қаратишлари лозим”.

Мажлисда депутатлар томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига кўрсатилган номзодга бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Зиёда АШУРОВА.

 


Кўришлар сони: 447

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...