Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари, муҳим масалалар муҳокама этилди.

Жумладан, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасининг 16-банди, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси 2-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, 1-бандига мувофиқ, Вакил ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Алия Юнусованинг номзоди илгари сурилган.

Алия Юнусова 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини 1983-1989 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1989-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Мўминов номли Фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспирант, кичик илмий ходим, 1991-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада I даражали мутахассис, бош мутахассис, 1999-2005 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган. 2005-2020 йилларда — уч чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Мажлисда депутатлар савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг Алия Юнусова номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига маъқулладилар.


Кўришлар сони: 472

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...