Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодекси қандай янгиликларни назарда тутади?

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодекси қандай янгиликларни назарда тутади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 25 февралда ўтказилган мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Парламент аъзоларининг қизғин муҳокамасини келтириб чиқарган ана шундай лойиҳалар бири, шубҳасиз, «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги (янги таҳрир) қонун лойиҳаси бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат билан Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланди. Қайд этилганидек, бунда Россия, Германия, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Буюк Британия, Финляндия, Белоруссия, Қозоғистон ва Озарбайжон тажрибалари атрофлича ўрганилган.

Таъкидланганидек, амалдаги Кодекс маънан эскирган бўлиб, унда шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг замонавий механизмлари ва рақобат муҳитини яратиш тизимлари кўзда тутилмаган. Кодекснинг янги таҳририда эса, 26 та янги модда қўшилиб, амалдаги 20 дан ортиқ модданинг мазмуни-моҳияти кенгайтирилган. Жумладан, шаҳарсозлик фаолияти соҳасига оид қарорларни муҳокама ва қабул қилиш, лойиҳа ҳужжатларининг экспертизасини амалга ошириш, соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш, лицензиялаш ҳамда аккредитациялаш, қурилишни назорат қилиш ва амалга ошириш, фаолиятнинг молиявий таъминоти, суғурталаш ҳамда шаффофликни таъминлашни назарда тутувчи янги боблар билан тўлдирилган. “Аҳоли пункти”, “шаҳар”, “шаҳарча” ва “қишлоқ (овул)”, объектлар турлари, “ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, “урбанизация” каби тушунчалар, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа иборалар билан бойитилган.

Депутатларнинг қайд этишича, Кодекснинг янги таҳририни қабул қилиш натижасида аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шаҳар чегараларини аниқлашнинг янги қонуний асослари яратилиб, бу борада бюрократик тўсиқлар бартараф этилиши таъминланади. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ишлаб чиқилишининг тартиби ҳамда уларнинг йўналишлари аниқ белгилаб берилади. Соҳада жамоатчиликнинг кенг иштироки таъминланиши атроф-муҳит муҳофазаси ва инсонларнинг соғлигини асрашга замин яратиб, энг мақбул ва адолатли қарорлар қабул қилинишига туртки беради.

Шу билан бирга, қурилишни давлат томонидан тартибга солиш функциялари белгиланиб, қурилиш сифатини яхшилаш, маблағларнинг оқилона сарфланишини таъминланашга хизмат қилади. Қурилишда суғурталаш белгиланиши натижасида қурилиш объектларининг тасодифан зарарланишининг олдини олиш кафолатланади. Лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини сифатли олиб бориш, аҳоли пункларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Қизғин муҳокама, савол-жавоб, тортишувлар ниҳоясида ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 570

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...