Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонун ҳужжатларига Ҳисоб палатаси ваколатларига доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Қонун ҳужжатларига Ҳисоб палатаси ваколатларига доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

2020 йил 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Бюджет кодексига, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунига, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва ваколатларини амалга ошириш, шунингдек, давлат молиявий назорати тизимида қўлланиладиган тушунчаларга таҳририй ўзгартишлар киритишни кўзда тутади.


Лойиҳа билан Ҳисоб палатасининг бюджет ва смета-штат интизомини бузганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколатини амалга ошириш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишни такомиллаштириш, Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг сиёсий партияларга аъзо бўлишини чеклаш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, Ҳисоб палатаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, кўриб чиқиш учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириш ваколатларини амалга ошириш бўйича “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги конституциявий конуннинг моддаларига қўшимчалар киритиш назарда тутилмокда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал маъқулланди.



Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...