Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қандай тиббий буюмларини импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмайди?

Қандай тиббий буюмларини импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмайди?

2020 йил 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳужжат Президентимизнинг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.

Кам учрайдиган (орфан) касалликлари ташхиси ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар дунёнинг етакчи давлатларда илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилади. Ушбу тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилари учун ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Мазкур тиббий буюмларнинг импортида муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказмасдан олиб киришни кўзда тутувчи норма ишлаб чиқилиши айни муддао бўлар эди.


Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўгрисида”ги Қонунига кам учрайдиган (орфан) касалликларни даволашда ишлатиладиган тиббий буюмлар импортини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши лозим.

Бундан ташқари, республикада эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган такдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхисида қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг республикага олиб киритилишида муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадларида Қонунга тегишли ўзгартишлар киритилиши талаб этилади.

Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига “орфан тиббий буюмларини импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин” деган норма киритиш кўзда тутилмокда.


Бундан ташқари, “Эпидемиологик ҳолатларда юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхис дори воситалари ва тиббий буюмлар тасдиқланган рўйхатлар асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб кирилади” деган норма киритиш назарда тутиляпти.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши республикани кам учрайдиган касалликларни даволаш ва уларнинг ташхисида қўлланиладиган орфан тиббий буюмлари, ўта хавфли касалликлар профилактикаси учун дори воситалари ва уларнинг “in vitro” ташхиси тиббий буюмларининг импорт қилиниши ҳамда эпидемиологик фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда, соғлиқни сақлаш тизимини юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхис дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўз вақтида таъминланиши имкониятларини оширади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 252

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...