Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари истеъмолига чек қўядиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари истеъмолига чек қўядиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 12 февралдаги мажлисида депутатларнинг қизғин муҳокамасини келтириб чиқарган масалалардан бири “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси ўзининг долзарблиги билан диққатга молик ҳужжат ҳисобланади.

Мажлисда қайд этилганидек, кейинги пайтларда мамлакатимизда одамлар орасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш ҳолатлари кўп учрамоқда. Маълумки, бунинг натижасида дори воситаларининг ножўя таъсири кучайиб, киши танаси микроорганизмларининг антибиотикларга резистентлиги ортади, яъни антибиотикларнинг организмга таъсири сусаяди.


Яна долзарб масала шуки, фуқаролар орасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатлар ҳам кўпаймоқда. Айниқса, уларнинг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётгани парламент аъзолари томонидан таассуф билан айтиб ўтилди.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида долзарб аҳамият касб этади. Шу маънода, айни мақсадда Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунларига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация қилиш қоидаларини, рецепт бўйича дори воситаларини бериш тартибини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар киритиш тақозо этилмоқда.

Ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига салбий таъсир қўрсатувчи кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг нотиббий мақсадларда қўлланилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунларига кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз берилгани ҳамда бериш тартибини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши талаб қилинади.


Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг ноқонуний чакана савдоси ҳолатларига чек қўйишга имкон беради. Дори воситаларининг ноқонуний айланиши, уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, энг муҳими, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлашга замин яратади.

Мажлисда мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 200

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...