Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Депутатлар «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини  кўриб чиқдилар

Бугунги шароитда ҳар қандай мамлакат ривожи янги ғоя, янги ташаббус ва инновацион ёндашув ҳамда инновацион технологияларга чамбарчас боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу жиҳатдан, мамлакатимизда ҳар бир соҳага инновацияларни жорий қилишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 12 февраль кунидаги мажлисида депутатлар томонидан қизғин кўриб чиқилган масалалардан бири — «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан кечган муҳокамалар чоғида ҳам бу яна бир бор қайд этиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда бугунга қадар илм-фан ва инновацион фаолиятга оид 1 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та Фармони, 17 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 20 та қарори ва 4 та фармойиши — жами 45 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Аммо амалдаги қонунчилигимизда айни пайтда инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни, тушунчалар, иштирокчилар таркибини ва шу жараёнда уларнинг ўзаро муносабатини самарали ташкил қилиш, илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати мавжуд эмас эди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент қуйи палатасига киритилган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси айни шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тайёрланган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини юксалтириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишини таъкидладилар.

Шу билан бирга, лойиҳа инновацион фаолият соҳалари, унинг барча субъектларининг самарали ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос, қонуний ваколатларни таъминлайди. Инновацион фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, инновацион фаолият инфратузилмаларини кенг кўламда ташкил этиш имконини беради.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Лойиҳанинг қабул қилиниши инновация ҳамда инновацион фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни тартибга солувчи қатор норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Шунингдек, у илмий, илмий-техник, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш, ўзлаштириш ҳамда тижоратлаштиришни фаоллаштиришга кўмаклашади. Лойиҳада инновацион фаолият соҳасида фойдаланиладиган атамаларни бир хил маънода ишлатишни тартибга солувчи асосий тушунчалар мазмуни, инновацион фаолият субъектлари, инновацион фаолият натижалари трансфери, иновацион фаолият инфратузилма объектлари, инновацион фаолиятни молиялаштириш манбалари ва шаклларига аниқлик киритилгани ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инновацион фаолиятни тартибга солувчи қонунларни қабул қилган АҚШ, Франция, Германия, Жанубий Корея, Россия, Ҳиндистон, Беларусь, Молдова, Қозоғистон, Украина каби соҳада етакчи бўлган хорижий давлатларнинг тажрибаси кенг ўрганилгани унинг ҳар томонлама пишиқ-пухта тайёрланишида қўл келган.

Парламент аъзолари савол-жавоблар, муҳокамалардан сўнг ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулладилар.   


Кўришлар сони: 223

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...