Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда

2020 йил 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар кун тартибидаги яна бир қонун лойиҳаси — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқдилар.

Муҳокамаларда мазкур ҳужжатни қабул қилишнинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ҳозирда фойдаланишдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди ерларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига инвестициявий шартнома ёки давлат хусусий шериклик асосида беришнинг ҳуқуқий механизмини белгилаш зарурати мавжуд. Қонунни қўллаш амалиётида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни, қонун ҳужжатларида мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш талаб этилади.


Қонун лойиҳасида ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда. Хусусан, унда Ўзбекистон Республикасининг (1998 йил 30 апрель) Ер кодексининг 20-моддаси тўққизинчи қисм билан тўлдирилиб, фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари янги ўрмонзорлар ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш мақсадида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрмон хўжалиги органлари томонидан 50 йилгача муддатга ижарага берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодекс янги 241-моддаси билан тўлдирилиб, унда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳамда ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш шартномаларига тушунча бериляпти.

Депутатлар қонун лойиҳаси билан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига киритилаётган ўзгартишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Унда деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари ёки уларнинг бир қисмини шундай ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги назарда тутиляпти.


Шу билан бирга, деҳқон хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда хўжалик аъзоларидан бирига топширилиши ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ижарага жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкинлиги ҳақидаги нормалар киритилмоқда.

Бу нимани англатади?

Депутатлар қайд этганидек, бу қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш ва шу орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини вақтинча фойдаланиш учун беришнинг ҳуқуқий асослари яратилади ва қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг механизмини такомиллаштиришга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 192

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...