Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Геодезия ва картография фаолияти янги таҳрирдаги қонун билан мустаҳкамланмоқда

Геодезия ва картография фаолияти янги таҳрирдаги қонун билан мустаҳкамланмоқда

Парламент Қонунчилик палатасининг 2020 йил 12 февраль куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан бир қатор янги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Улардан бири «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлиб, у билан 22 йил муқаддам қабул қилинган, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайдиган амалдаги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш кўзда тутилмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси орқали бугунги кун тенденциялари ва шартларига тўла мос келадиган геодезия ва картография соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда.

Лойиҳа геодезия ва картография фаолиятининг моҳиятини, хусусан, сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда картография-геодезия кадастрини юритишда ахборот-коммуникация, рақамли технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳам ўзида акс эттиргани билан аҳамиятлидир.


Мажлисда мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида соҳа фаолиятида бир қатор ўзгаришлар юз бериши айтиб ўтилди. Хусусан, материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлилиги, ишончлилиги, харита ва планларни яратиш ҳамда янгилашда рақамли технологияларни қўллаш таъминланиши қайд этилди.

Шу билан бирга, геодезия ва картография фаолиятини ташкил этишда махсус ваколатли ҳамда давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Чунончи, айни мақсадда амалдаги қонуннинг 12 та моддаси ўзгартиш ва қўшимчалар билан тўлдирилиб, 33 та янги модда киритилмоқда.


Таклиф этилаётган лойиҳа орқали амалдаги таҳрирда мавжуд бўлган ҳаволаки нормалар чиқариб ташланмоқда. Бу эса, бир қатор масалаларнинг амалиётда ҳуқуқий ечимини топиши ҳамда қонуннинг тўғридан-тўғри ишлашини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Қолаверса, қонун лойиҳасига геодезия ва картография фаолиятида қўлланиладиган анъанавий 22 та тушунча ҳамда 6 та принцип киритилиши соҳада юзага келадиган муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқулланди.


Кўришлар сони: 163

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...