Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш ҳуқуқи кимларга берилмоқда?

Корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш ҳуқуқи  кимларга берилмоқда?

2020 йил 12 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Депутатлар қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида уни қабул қилишнинг ҳаётий заруратига тўхталиб ўтдилар.   

Таъкидлаб ўтилганидек, амалдаги қонунчилигимизда фақат акциядорлик жамиятлари ва ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, банклар корпоратив облигациялар чиқариши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Лекин корпоратив облигациялар чиқаришга қўйилган амалдаги шартлар ва талаблар ушбу жараённи кўпчилик акциядорлик жамиятлари учун ҳам қийинлаштирмоқда.


“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига кўра, эмитентларга облигациялар эмиссияси учун ўз устав капитали миқдори доираси эмиссия қилиш, уч йиллик рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига ва мустақил рейтинг баҳосига эга бўлиш талаблари қўйилган.

Шу нуқтаи назардан айтганда, мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади ва вазифаси корпоратив қимматли қоғозларни чиқаришга қўйиладиган талабларни енгиллаштириш, республикадаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, миллий фонд бозори рақобатдошлигини ошириш, амалга оширилаётган лойиҳаларга аҳоли ҳамда институционал инвесторларнинг бўш ресурсларини жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларига имконият яратишдан иборат.

Ушбу ҳужжат билан бир қатор янгиликлар назарда тутиляпти.


Хусусан, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш шартлари эндиликда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар билан эмас, балки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан белгиланиш тартиби жорий қилиняпти.

Инвестиция иқлимини яхшилаш мақсадида Солиқ кодекси янги, холдингларни солиққа тортишнинг ўзига хос жиҳатларини белгиловчи 231-боб билан тўлдирилмоқда.

Таъкидланганидек, киритилаётган ўргартиш ва қўшимчалар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Кўришлар сони: 257

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...