Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар таклифи асосида “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг номи ўзгарди

Депутатлар таклифи асосида “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг номи ўзгарди

2019 йил 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан концептуал қабул қилинган “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида, қонунчилик амалиёти, норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, унинг номи ўзгартирилди. Энди у “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги деб номланди.

Мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги 2019 йилнинг 9 декабрдаги мажлиси кун тартибига киритилди. Унда депутатлар лойиҳани моддама-модда кўриб чиқишиб, кўплаб баҳсли томонларини муҳокама қилдилар.

Депутатлар қайд этишича, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ишончини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мустаҳкам ва барқарор ҳуқуқий базани шакллантиришни талаб этади.

Қонун лойиҳасини маромига етказишда унинг 6 та моддаси қисқартирилиб, 46 та нормасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Энди қонун лойиҳаси 69 моддадан иборат бўлди. Жумладан, инвестиция фаолиятининг асосий принципларига оид моддалар қайта кўриб чиқилди. Асосий тушунчалардан баъзи бир тушунчалар ҳужжат матнида қўлланилмагани ва умумэътироф этилган тушунча ҳисоблангани сабабли чиқарилмоқда. “Коррупцияга қарши қўшимча изоҳ, монополияга қарши қўшимча изоҳ, инновацион ишлаб чиқариш, хорижий юридик шахс, чет эл фуқароси, халқаро ташкилот” шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, “инвестициялар ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи, инвестиция фаолияти субъектлари” каби баъзи бир тушунчалар улар мазмунидан келиб чиқиб қонун лойиҳаси матнига кўчирилди.

Депутатлар фикрича, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун тенг шароитлар яратиш, соҳада амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган номутаносибликларнинг олдини олиш, бюрократик тўсиқларга барҳам беришга шароит яратиб беради. Шунингдек, инвесторлар билан ишлаш ва барча алоқадор давлат тузилмаларининг ишларини “ягона дарча” тамойили бўйича мувофиқлаштириш, ҳудудий инвестиция сиёсатини олиб боришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ролини кучайтиришга хизмат қилади.

Тортишувлардан сўнг депутутлар “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.


Кўришлар сони: 473

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...