Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатларни қониқтирмаган парламент сўровларига жавоблар кун тартибидан чиқарилди

Депутатларни қониқтирмаган парламент сўровларига жавоблар кун тартибидан чиқарилди

Парламент фаолиятининг асосий йўналиши қонун ижодкорлиги ҳисобланса, унинг яна бир муҳим функцияси сифатида парламент назоратини кўрсатиш мумкин. Хусусан, унинг муҳим шаклларидан ҳисобланган парламент сўрови ҳуқуқий давлатнинг муҳим мезони – қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида бир қатор вазирликларга парламент сўровлари юборилган эди.

Парламент қуйи палатасининг 2019 йил 26 ноябрь куни ўтказилган мажлисида мазкур парламент сўровларига вазирликлардан келган жавоблар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаевга юборилган «Республикамиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тиклаш, сақлаш ҳамда муҳофаза қилиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқовга жўнатилган «Эркин иқтисодий зоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги парламент сўровлари юзасидан тақдим этилган жавоблар ҳар томонлама муҳокама этилди ва маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмоновнинг «Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидовнинг «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровларига жавоблари депутатларни қониқтирмагани муносабати билан мажлис кун тартибидан чиқарилди.

Мазкур вазирликларнинг парламент сўровига жавобларини яна қўшимча ўрганиш тўғрисида масъул қўмиталарга топшириқлар берилди.

Қайд этилганидек, ҳар бир парламент сўровида кўтарилган масалаларнинг долзарб эканини инобатга олиб, уларга ечим топиш учун мазкур жавобларда келтирилган маълумотлар ҳамда вазирликлар томонидан белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, депутатлар бу борада ўз ваколати доирасида парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланишга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 190

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...