Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 26 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Мазкур қонун лойиҳаси давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бирлаштирган.

Қайд этилганидек, хорижий илғор амалиётни ўрганиш натижалари бўйича, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ёки бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган давлат божи Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқишда уни тартибга солиш предметидан чиқарилиб, алоҳида қонун лойиҳасига ўтказилди.

Лойиҳада концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи ҳамда фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия ва рухсатнома берганлик учун давлат божи ундирилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада ундирилиши белгиланган. Консуллик йиғимлари бундан мустасно.

Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида, хорижий валютада белгиланган давлат божлари ставкалари қайта кўриб чиқилмоқда. Яъни, уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, сўм эквивалентида ундириш тартиби қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Умуман олганда, давлат божи ставкалари ўзгаришсиз қолмоқда. Уларнинг миқдори қонун лойиҳаси иловасига мувофиқ белгиланади.

Қонун лойиҳасида бир қатор турлар бўйича ставкалар пасайтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ҳамда адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божларининг камайтирилиши белгиланмоқда.

Депутатларнинг фикрича, давлат божининг аниқ миқдорлари қонун даражасида белгиланиши мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Шунингдек, ставкалар миқдори асоссиз оширилишининг олди олинади.


Кўришлар сони: 166

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...