Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Махсус иқтисодий зоналар фаолияти янги қонун билан тартибга солинади

Махсус иқтисодий зоналар фаолияти янги қонун билан тартибга солинади

2019 йил 26 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг кўплаб жабҳаларини ҳуқуқий мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Хусусан, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича муҳокама этилди.

Маълумки, махсус иқтисодий зоналар мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, уни диверсификация қилиш ва инновацион ривожлантиришда энг самарали воситаларидан биридир. Бундай зоналарнинг ташкил этилиши ишлаб чиқариш, юқори технологияли саноат, муҳандислик, транспорт ва бошқа йўналишлар, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, туризм ҳамда дам олиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу боис, мамлакат иқтисодиётини янада тараққий эттиришни истаган ҳар қандай давлат айни йўналишдаги ислоҳотларни мунтазам равишда чуқурлаштириб боради. Айниқса, соҳага доир қонунчиликни мустаҳкамлаш бу борадаги муҳим вазифалардан саналади.

Мажлисда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича 40 дан ортиқ қонуности хужжати қабул қилинган бўлиб, улар асосан индивидуал характерга эга. 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунда эркин иқтисодий зоналар фаолияти тўлиқ қамраб олинмаган. Қолаверса, у бугунги кун талабларига тўла жавоб бермайди. Сабаби, айни пайтда юртимизда мазкур соҳада жуда кенг кўламли, шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, соҳага оид қонун ҳужжатларини давр талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш заруратини пайдо қиляпти.

Шу маънода, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 120-банди ижросини таъминлаш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ушбу қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус иқтисодий зоналар бир қатор шаклларда, хусусан, эркин иқтисодий, махсус илмий-техникавий, (технопарклар), туристик ва рекрацион, эркин савдо, махсус саноат зоналари шаклида ташкил этилиши мумкин.

Лойиҳа асосий қоидалар, фаолият юритиш ва тугатиш муддатларини узайтириш, чегараларни ўзгартириш, ташкил этиладиган фаолият турлари, бошқарув, иштирокчи мақомини белгилаш, божхона расмийлаштируви тартиблари, солиққа тортиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартиби, инвесторлар (сармоядорлар) ҳуқуқлари ва махсус ҳуқуқий тартиботларни ўз ичига олади.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, аввало, махсус иқтисодий зоналарни бошқариш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини минимал даражада камайтириш имконини беради. Махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва уларни инновацион ривожланиш кластерларига айлантиришга йўл очади. Айни пайтда бу хорижий инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитларни яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Умуман олганда, ҳужжат лойиҳаси махсус иқтисодий зоналар нормалари билан боғлиқ муаммоларни тартибга солишда асосий ҳуқуқий база вазифасини ўтайди, таъбир жоиз бўлса, амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун ўрнини босади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланди.

 


Кўришлар сони: 135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...