Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳолини рўйхатга олишга доир қонун қабул қилинди

Аҳолини рўйхатга олишга доир қонун қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 21 ноябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Хабарингиз бор, соҳадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 12 ноябрдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланган эди. Шундан сўнг, қонун мазкур мажлисда депутатлар томонидан билдирилган таклифлари асосида ҳар тарафлама кўриб чиқилиб, таҳририй тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ҳужжатда аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни барча респондентлардан йиғиш белгиланган ҳудудларда бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Тадбирда таъкидланганидек, аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Депутатларнинг фикрича, аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб, ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мажлис кун тартибидан ўрин олган мазкур қонун муҳокамалардан сўнг учинчи ўқишда маъқулланди ҳамда уни Сенатга юбориш юзасидан Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 361

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...