Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Давлат бюджетини қабул қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қандай ўзгаришлар киритиляпти

Давлат бюджетини қабул қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига қандай ўзгаришлар киритиляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 21 ноябрда ўтказилган мажлисида муҳокамалар марказидаги масалалардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
ги қонуни лойиҳаси бўлди.

Парламент қуйи палатасининг жорий йил 12 ноябрдаги мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган мазкур лойиҳа парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинаётгани муносабати билан ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа асосида Бюджет ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартириш киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунида белгиланган хуқуқий нормалар, янги киритилган тушунчалар мазкур кодексларга мувофиқлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан билдирилган бир қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар инобатга олинди. Жумладан, уларга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилгани муносабати билан амалдаги кодекснинг 27-моддасига киритилиши кўзда тутилган ўзгартириш қонун лойиҳасидан чиқариб ташланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 3-моддасига киритилиши назарда тутилган “парламент ажратмалари”, “фискал прогнозлар” каби тушунчалар чиқариб ташланиб, “ўрта муддатли давр учун фискал стратегия” тушунчаси, шунингдек, 2 тушунчага таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг (25-модда) ҳамда Олий Мажлис палаталарининг бюджет соҳасидаги ваколатлари (251-модда) Ҳукумат томонидан киритилган “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида мавжудлиги боис чиқариб ташланмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши парламент томонидан, халқаро мезонларга мувофиқ, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш сифатини ошириш имконини беради.


Кўришлар сони: 324

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...