Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳолини рўйхатга олиш нега керак?

Аҳолини рўйхатга олиш нега керак?

Аҳолини рўйхатга олиш расмий статистика тизимидаги асосий роль ўйнайдиган муҳим кўрсатгич ҳисобланади. Бунда аҳоли сони бўйича аниқ ва ишончли маълумот олиш имкони пайдо бўлади. Шу билан бирга аввалги рўйхатга олишдан сўнг ўтган даврда рўй берган барча демографик ўзгаришларни аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича ҳам аниқ, тугал маълумот яратилади.

Бироқ, бугунги кунгача юртимизда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тамойиллари, ташкилий услубларини аниқлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, натижаларидан фойдаланиш ва тарқатиш, аҳолини рўйхатга олиш субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш юзасидан ҳуқуқий асос яратилмаган.

Шу боис ҳам парламент қуйи палатасининг 2019 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида соҳадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги мажлисида депутутлар томонидан концептуал маъқулланган эди.

Шундан кейин, мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш устида қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, биринчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар инобатга олиниб, қонун лойиҳаси такомилига етказилди. Лойиҳага ўзгартириш, қўшимчалар ва таҳририй тузатишлар киритилди.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш, аҳоли тўғрисидаги шахсий маълумотларни йиғиш тартибини аниқлаш, рўйхатга олиш натижаларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш каби муҳим жиҳатлар ўз аксини топганини алоҳида қайд этишди. Умуман, аҳолини рўйхатга олишни қонун йўли билан тартибга солишдан мақсад демографик, ижтимоий-иқтисодий статистик маълумотларни шакллантириш ва келгусида улардан миллий, минтақавий ҳамда халқаро миқёсда фойдаланиш имконини яратишдан иборатдир.

Шу маънода, депутатлар қайд этганидек, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши халқаро стандартларга жавоб берадиган мослашувчан ва ошкора ҳуқуқий базанинг яратилиши, соҳадаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишни таъминлайди. Ундан ташқари, аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.


Кўришлар сони: 693

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...