Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ” ЎРНИГА ЭНДИ “МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ” ИШЛАТИЛАДИ

“ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ” ЎРНИГА ЭНДИ “МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ” ИШЛАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрдаги мажлисида муҳокама этилган, жамоатчилик учун қизиқарли масалалардан яна бири — “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Ушбу лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Фармон билан меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсия тайинлаш ҳамда солиқ, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:

- 634 880 сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

- 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори;

- 223 000 сўм миқдорида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилган эди.

Ушбу ўзгаришлар кўпчиликда энди ойлик маошлар, пенсиялар ҳамда тўловлар қандай ҳисоб-китоб қилинади, деган қизиқ ва муҳим саволни уйғотган эди.

Айтиш мумкинки, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади қайсидир маънода, ана шу саволларга ҳуқуқий жавоб бўлиб, у меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этишни кўзда тутади.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий соҳага, хусусан бюджет-солиқ муносабатларига оид айрим фармонларининг қабул қилиниши муносабати билан мазкур лойиҳа асосида иш ҳақи, пенсия, нафақа ва жарималар миқдорларининг базавий миқдорини белгиловчи амалдаги 55 та қонун ҳужжатига, шунингдек, Божхона, Солиқ, Бюджет кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Уларга кўра, “энг кам иш ҳақи” жумлалари тегишинча “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори”, “базавий ҳисоблаш миқдори”, “пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори” жумлаларига алмаштирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 965

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...