Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция Протоколига қўшилиш нима беради?

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция Протоколига  қўшилиш нима беради?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари билан бирга муҳим масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Жумладан, халқ вакиллари «1993 йил 22 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Протоколини (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, 1993 йил 22 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск Конвенциясига мувофиқ, аъзо давлатлар адлия муассасаларининг марказий органлари томонидан мазкур масалалар юзасидан тегишли фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси томонидан марказий орган Адлия вазирлиги ҳисобланади. Минск Конвенцияси доирасида кўриб чиқилаётган жуда кўплаб масалалар Адлия вазирлигининг ваколатига кирмайди. Хусусан, сўровларнинг 80 фоизидан ортиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Фармонига мувофиқ 2018 йилнинг 1 июнидан ҳокимликлар тизимига ўтказилган ФҲДЁ органларига тегишлидир. Бунинг натижасида, сўровларни қайта йўналтириш орқали қўшимча харажатлар, суд жараёнларининг ва ваколатли органларнинг сўровларни кўриб чиқиши учун маълум вақт талаб қилиниши туфайли жавобларнинг кечиктирилиши каби фуқароларга келиб чиқаётган ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги 2002 йил 7 октябрдаги Кишинёв Конвенциясига қўшилган.

Кишинёв Конвенциясига қўшилиш Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ваколатли органлари томонидан бевосита муносабатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратади. Бироқ Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳудудий ва бошқа органлари орқали ўзаро алоқаларни амалга ошириш имкониятини яратмайди, чунки Россия Федерацияси мазкур Конвенциянинг иштирокчиси эмас.

Таъкидлаш жоиз, мазкур масалалар юзасидан кўриб чиқилаётган сўровларнинг мутлоқ кўпчилиги (70 фоиздан ортиғи) Россия Федерациясидан келиб тушмоқда. Шу сабабли, Минск Конвенциясига қўшимча равишда 1997 йил 28 мартида қабул қилинган Москва Баённомасининг ратификация қилиниши Кишинев конвенциясига аъзо бўлмаган давлатлар билан мазкур муносабатларни давом эттиришга имконият яратади. Ўз навбатида, минглаб фуқароларнинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам олишига, мутасадди органлар томонидан ушбу масалалар юзасидан ҳуқуқий муносабатларни изчил давом эттиришига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати



Кўришлар сони: 156

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...