Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

“Халқаро савдо” кўрсаткичида Ўзбекистон нега 165-ўринда экани ойдинлашди

“Халқаро савдо” кўрсаткичида Ўзбекистон нега 165-ўринда экани ойдинлашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар кун тартибидан ўрин олган “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Ушбу қарор билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ветеринария рухсатномаларини, фитосанитария ва ветеринария сертификатларини расмийлаштириш учун экспорт қилишдан 30 кун олдин ариза билан мурожаат этиш тартиби бекор қилинди.

Шу билан бирга, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини карантин остидаги маҳсулотни юклаб жўнатиш санаси тўғрисида камида ўн кун олдин хабардор қилиши, маҳсулотни юклаб жўнатиш учун мақбул бўлган жойни улар билан биргаликда белгилаши, юклаб жўнатиш санасидан уч кун олдин экспорт қилинаётган маҳсулотни текшириш учун тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда.

Қайд этилганидек, халқаро тажрибани ўрганиш натижалари илғор хорижий мамлакатларда тадбиркорлик субъектларига экспорт қилишдан олдин фитосанитария сертификатини олиш учун мурожаат қилишнинг аниқ муддатини белгиловчи ягона норма мавжуд эмаслигини кўрсатди. Хорижий давлатлар қонунчилигида фитосанитария сертификатини бериш муддати ўртача беш кунни ташкил этади.

Ундан ташқари, қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган мажлисда халқ вакиллари экспорт-импортни амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ортиқча харажат ва кўп вақт сарфлашига сабаб бўлаётгани туфайли ҳам мамлакатимиз “Doing business” рейтингининг “Халқаро савдо” кўрсаткичида 165-ўринда қолаётганини билдирдилар.

Ҳолбуки, мазкур кўрсаткич бўйича юқори натижага эришган хорижий давлатлар тажрибасида экспорт-импорт учун сарфланган вақт ва харажат қарийб нолга тенг. Масалан, Данияда (1-ўрин) ҳужжатларни расмийлаштириш учун 1 соат, Беларус Республикасида эса, 4 соат вақт сарфланади, холос.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунга тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

Кун тартибидан ўрин олган ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан якдиллик билан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 198

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...