Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси билан бир қаторда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида долзарб бўлиб турган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Хусусан, кейинги пайтларда депутатлар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида учраётган тизимли муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу йўлда депутатлар парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланмоқда.

Мажлисда халқ вакиллари ана шу ваколатидан фойдаланган ҳолда, яна бир муҳим масала — «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповга парламент сўровини юборишга қарор қилдилар.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д.Саттаровга «Миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, синов лабораторияларини ривожлантириш ва ўлчаш воситаларни қиёслашда аҳолига қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...