Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Аҳолини рўйхатга олиш қонун билан амалга оширилади

Аҳолини рўйхатга олиш қонун билан амалга оширилади

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тамойиллари, ташкилий услубларини аниқлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, натижаларидан фойдаланиш ва тарқатиш, аҳолини рўйхатга олиш субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича ҳуқуқий асос яратилмаган.

Шу боис, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрдаги мажлиси кун тартибига киритилган, соҳадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Аҳолини рўйхатга олишни қонун йўли билан тартибга солишдан мақсад демографик, ижтимоий-иқтисодий статистик маълумотларни шакллантириш, келгусида улардан миллий, минтақавий ҳамда халқаро миқёсда кенг фойдаланишдир.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш, аҳоли тўғрисидаги шахсий маълумотларни йиғиш тартиби аниқлаш, рўйхатга олиш натижаларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш каби муҳим жиҳатлар ўз аксини топган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия Федерацияси, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова, Буюк Британия, Литва, Латвия каби бир қатор давлатларнинг тажрибаси ўрганилди.

Халқ вакилларининг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтиради.

Шунингдек, бу аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратишда асқотади.


Кўришлар сони: 256

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...