Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланган шахслар жавобгарликка тортилади

Норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланган шахслар жавобгарликка тортилади

Қизғин баҳс-мунозара ва фикрлар қарама-қаршилигида ўтаётган мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Мунозаралар чоғида бугунги кунда мамлакатимизда норуда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Масалан, бундай ҳолатлар бўйича 2017 йилда 127 та маъмурий иш қўзғатилган бўлса, 2018 йилнинг биргина сентябрь-ноябрь ойларида айни йўналишдаги кўрсаткич 61 тани ташкил этган. Шу билан бирга, 2019 йилнинг I ярим йиллигида Тошкент вилоятида 4 та, Сирдарё вилоятида 2 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари томонидан такроран 1 618,2 млрд. сўмлик норуда фойдали қазилма ноқонуний кавлаб олинган. Мазкур субъектлар 2018 йилда 837,8 млн. сўмлик норуда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олгани учун жавобгарликка тортилган эди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда.

Мажлисда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон, Арманистон, Грузия каби қатор хорижий мамлакатларнинг соҳага оид қонунлари атрофлича ўрганилгани юртимиздаги мавжуд ҳолат ҳамда аниқланаётган муаммоларни ҳал қилиш ва тўғри ҳуқуқий ечим топишга ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали фойдали қазилмалардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, уларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини камайтириш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарликларни самарали профилактика қилишга эришилади. Бу эса, ўз навбатида, фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланишга эришишга ёрдам беради.


Кўришлар сони: 262

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...