Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Маҳаллий давлат органларининг ваколати ва масъулияти ошмоқда

Маҳаллий давлат органларининг ваколати ва масъулияти ошмоқда

Кун тартибидаги кейинги масала — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Ўтган вақт мобайнида масъул қўмита ҳамда ишчи гуруҳ томонидан бир неча бор муҳокамалар ўтказилди, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида лойиҳанинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, лойиҳадан ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

Қонун лойиҳасининг мақсади энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр, иссиқлик энергияси, ёқилғи ва бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳада янада оқилона фойдаланиш, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини ва замонавий тежамкор технологияларини жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборатдир.

Эътиборлиси, мазкур қонун лойиҳаси билан маҳаллий давлат органларининг ваколати ва масъулияти ошмоқда. Яъни, ўз ваколатлари доирасида тегишли маҳаллий давлат органи, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари, муассасалари, ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига ва ижтимоий соҳа объектларига энергия самарадор, тежамкор технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича қарорлар қабул қилади.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши энергия ресурслари харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторинг қилиш, истеъмолдаги энергия ресурслари ҳажмини камайтириб, тежаш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш, бюджетга тушумларни кўпайтириш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

 


Кўришлар сони: 305

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...