Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Боланинг қонуний вакили ҳеч қандай рухсатсиз процессуал жараёнларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади

Боланинг қонуний вакили ҳеч қандай рухсатсиз процессуал жараёнларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади

Парламент қуйи палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган навбатдаги мажлисида энг кўп муҳокама этилиб, баҳс-мунозара келтириб чиқарган қонун лойиҳаларидан бири — “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси бўлди.

Гапнинг рости, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан ишлаб чиқилиб, парламент қуйи палатасида депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилингандан кейин лойиҳа устида қизғин иш олиб борилса-да, мунозара тўхтам билмади. Баъзи депутатлар оммавий ахборот воситалари орқали танқидий чиқишлар ҳам қилди. Яъни, келажак авлод тақдири билан боғлиқ, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор масалага нима учун токи Президент эътибор бермагунича ҳеч ким ҳаракатга келмаслиги кескин танқид остига олинди.


Ваҳоланки, бола ҳуқуқлари билан шуғулланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), қолаверса, прокуратура, адлия, ишчки ишлар ва суд органлари каби қатор-қатор ваколатли идоралар, ҳатто, парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ташаббус кўрсатмагани таассуф билан баён қилинди.

Ана шундай баҳслар асносида билдирилган танқидлардан келиб чиқиб, ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга пухта тайёрланди. Бунда сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳамда депутатларнинг уни такомиллаштириш юзасидан берган таклиф ва тавсиялари чуқур ўрганилиб, инобатга олинди.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодекси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига вояга етмаганларга нисбатан ишлатиладиган тазйиқ ва зўравонликлар турлари, уларнинг олдини олиш чоралари,  судгача ва суд муҳокамаси жараёнида жиноят процесси иштирокчиси ҳисобланган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатлар белгилаш таклиф этилмоқда. Бу, ўз навбатида, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг камситилишига йўл қўймаслик, ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш каби масалаларни қамраб олади.

Шунингдек, амалдаги таҳрирда вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги ишларда ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд учун мажбурий эмаслиги кўрсатилган эди. Яъни, вояга етмаган шахс ҳимоячидан воз кечиши мумкин эди.


Тақдим этилаётган қонун лойиҳасида вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги ишларда ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, лойиҳага вояга етмаганнинг ҳаттоки, унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз кечиши мумкин эмаслигини англатадиган норма киритилмоқда.

Илгари вояга етмаганнинг қонуний вакили суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати бўлсагина процессуал ҳаракатларда иштирок этиши мумкин эди. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида бу жараёнда қонуний вакил ҳеч қандай рухсатсиз иштирок этиш ҳуқуқига эга экани қайд қилинмоқда. Шу билан бирга, вояга етмаган шахснинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бири ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига имкон яратилмоқда. Бу вояга етмаган фуқаронинг ҳуқуқлари кенгаяётганидан далолат беради.

Илгари амалиётда вояга етмаган ҳуқуқбузар ёки жиноятда гумон қилунувчи боланинг ёлғиз ўзини сўроқ қилиш ҳолатлари учраб турарди. Депутатларнигн фикрича бу, албатта, нотўғри. Шу сабабдан, лойиҳада вояга етмаганларни гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида сўроқ қилиш унинг қонуний вакили ёхуд катта ёшдаги яқин қариндоши ёки ўзи ишонадиган бошқа шахс иштирокида ўтказилиши белгиланмоқда.

Шу билан биргаликда, болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар беришга ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланиши қонун билан мустаҳкамланилмоқда.

Депутатлар киритилаётган бу каби ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчаси болаларнинг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга хизмат қилишини қайд этдилар. Қонунчиликдаги айни ўзгаришлар бола ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро нормаларга ҳам тўлиқ жавоб беради.

Шулардан келиб чиқиб, узоқ тортишувлардан сўнг депутатлар мазкур қонун лойиҳасини якдиллик билан ёқладилар.


Кўришлар сони: 458

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...