Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди аввало Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқдилар. Бу гал қуйи палатада Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига номзод муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокамалар чоғида депутатлар айни пайтда мамлакатимизда қурилиш, бунёдкорлик соҳасида қилинаётган ишларга батафсил тўхталиб, кескин суръатларда кечаётган бунёдкорлик ишларини эътироф этиш баробарида бу борада учраётган муаммолар, ечилиши лозим бўлган масалаларга ҳам эътибор қаратдилар. Қурилишларнинг сифати, уй-жойларнинг нархи, давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилган соҳада коррупция ҳолатларига чек қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Батир Закиров депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ҳамда улар эътиборига мазкур лавозимга киришганидан сўнг қурилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида атрофлича ахборот берди.

Муҳокамалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири лавозимига Батир Закиров номзоди маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 352

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...