Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қайси ҳолларда “тез ёрдам” ҳайдовчиси жаримага тортилмаслиги белгилаб қўйилди

Қайси ҳолларда “тез ёрдам” ҳайдовчиси жаримага тортилмаслиги белгилаб қўйилди

2019 йил 2 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала — “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин кечди. Таъкидлаш жоиз, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан жамоат тартибини сақлаш соҳасида тизимли ва бир марталик ҳамкорлик масалаларининг тартибга солинмагани, ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибига таҳдид эҳтимоли фактларидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни огоҳлантираётган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши кафолатлари йўқлиги муаммоли вазиятларни келтириб чиқараётган эди.

Аксарият масалаларга лойиҳада аниқ ечимлар топилганига қарамай, мажлисда депутатлар айрим нормаларга аниқлик киритиш зарурлигини, эртага амалиётда ушбу қонун самарали ишлаши учун ҳужжатни яна бир бор қўмитада қайта кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдилар ва лойиҳа қўмитага қайтарилди. 

Шундан сўнг парламент аъзолари “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. Эътиборлиси, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида мустақил экспертлар, жамоатчилик вакиллари ҳам фаол қатнашди. Қизғин муҳокамалар, тортишувлар, қонунчилик техникаси талаблари бажарилганидан сўнг лойиҳа пишиқ-пухта ҳолга келтирилди.

Мазкур лойиҳа билан давлат муҳофазасига олинган моддий маданий меросни кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан, тарихий-маданий қийматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида моддий маданий мерос объекти ҳисобланмаган бино, иншоот ва бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузиш учун жабогарлик белгиланмоқда. Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимизда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

Мажлисда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Амалдаги қонунларга мувофиқ, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари ўз хизмат ввазифаларини бажараётганда, вазият тақазозига кўра шошилаётганда белгиланган тезликни ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиш ва бошқа ҳолларда фото радарга тушганда жавобгарликка тортилаётгани аниқланган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Шунингдек, тез тиббий ёрдам автомашиналари билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилади.

Маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, маданият ва санъат муассасалари, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган “Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда халқ вакиллари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа маданият соҳасини тартибга солишга қаратилган қатор қонуности ҳужжатларини кескин камайтириш ҳамда соҳадаги ижтимоий муносабатларни яхлит тартибга солишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маданият соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга ҳуқуқий асос яратади. Маданият ва санъатни янада кенг тадқиқ-тарғиб этиш жараёнида инновацион ғоялар, технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш имкониятни кенгайтиришга кўмаклашади.

Мажлисда парламент қуйи палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 535

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...