Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Депутатлар Ўзбекистон Президентининг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлади

Депутатлар Ўзбекистон Президентининг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлади

2019 йил 19 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётига доир муҳим масалалар киритилди.

Хусусан, дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 13-14 июнь кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисида ҳамда 14-15 июнь кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида сўзлаган нутқларидан келиб чиқадиган вазифаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Парламент қуйи палатаси вакиллари таъкидлаганидек, Президентимизнинг Бишкек ва Душанбе шаҳарларида ўтган олий даражадаги анжуманларда сўзлаган нутқлари ҳамда илгари сурган ўта муҳим ғоя ва ташаббуслари нафақат саммит иштирокчилари, балки жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам жуда катта қизиқиш билан, илиқ кутиб олинди. Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган “ШҲТни ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқиш ғояси айниқса кўпчиликнинг эътиборини тортди. Жумладан, бешта устувор мезонга таянган ҳолда, ШҲТ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадга мувофиқ экани, бугунги кунда ШҲТга аъзо давлатлар учун, бир томондан, хавфсизликни таъминлашда келишилган сиёсатни юритиш, иккинчи томондан, давлатларимиз барқарор тараққиёти ва равнақи учун қулай шароитларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Умуман олганда, Бишкек саммити якунлари бўйича Ўзбекистон Президентининг таклифи асосида Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилингани катта янгилик сифатида баҳоланмоқда.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе саммитидаги нутқи ҳамда ундан келиб чиқувчи вазифалар муҳокамаси ҳам қизғин кечди. Депутатлар давлатимиз раҳбарининг мазкур олий даражадаги тадбирда илгари сурган иштирокчи мамлакатларнинг тинчликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган муҳим ташаббусларини тўла қўллаб-қувватладилар. Юртбошимизнинг Ўзбекистон фан, таълим соҳаларидаги ва маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчиси бўлишга тайёр эканини билдиргани, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маърифат ва маданиятларни ўзаро бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш таклиф этилгани парламент вакиллари томонидан юқори баҳоланди.

Мажлисда депутатлар ҳамда сиёсий партиялар фракциялари аъзолари Президентимизнинг Бишкек мажлиси ва Душанбе саммитларидаги нутқлари ҳамда илгари сурган ғоя ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар. Ушбу нутқлардан келиб чиқувчи вазифаларни белгилаб олдилар.

Депутатлар жойларда сайловчилар билан учрашувлари чоғида мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуслари мазмун-моҳиятини, аҳамиятини халқимизга етказишга келишиб олдилар.    

Парламент қуйи палатасининг қўмиталарига “ШҲТнинг Бишкек саммити якунлари парламент нигоҳида” мавзусида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш тавсия қилинди.

Эришилган келишувларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш, амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ҳамда парламент назоратида ушбу битимлар ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мажлисда Президентимизнинг ғоя ва ташаббуслари, ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан Бишкек ва Душанбе саммитлари якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдида турган устувор йўналишлар, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мажлисда парламент қуйи палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 395

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...