Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 апрель куни  ўтказилган мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Илгари хабар қилинганидек, кун тартибига киритилган қонун лойиҳалари аввал сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон  Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган эди.

Қонун  лойиҳалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим вазифалар сифатида белгиланган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилгандир.

Чунончи, депутатлар ўз ишларини техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини, маҳсулотни мажбурий сертификатлаштириш қоидалари сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари томонидан бузилмаслиги учун уларнинг масъулятини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган  “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳи, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, амалиётчи мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди. 

Депутатлар мазкур қонуннинг қабул қилиниши заруратига тўхталиб, маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлиги, сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидладилар. Шу билан бирга мазкур ҳужжат маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг масъулиятини ошириш, шунингдек, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунларнинг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлайди.

Жорий йилнинг март ойида парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида ўтказилган назорат-таҳлил ўрганишлари якунларига кўра бир гуруҳ депутатлар томонидан тайёрланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Хусусан, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон қонунчилигида суғурта шартномаси бир йилгача муддатга тузилади, шунингдек ҳар бир транспорт воситасига алоҳида суғурта полиси берилади.   

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида парламент Қонунчилик палатаси депутатларидан, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан, амалиётчи мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида ҳар тарафлама муҳокама қилиш учун  жойлаштирилган бўлиб, бу обуначи сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олиш имконини берди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ фаолияти лицензияланадиган, транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахсларга ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини уч ойдан бир йилгача муддатга тузиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу норманинг қўшилиши ташувчиларга лицензияларнинг амал қилиш муддатига қадар суғурта шартномасини тузиш, лицензияларни бекор қилиш ва қайтадан рўйхатга олиш учун ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик имконини беради.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши, таъкидланганидек, лицензияланадиган транспортда йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташувчилар учун шарт-шароитлар яратади.

Сўнгра «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 32 ва 245-моддаларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини, бундан   янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари  мустасно, амалга ошириш ҳуқуқини, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилишга давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган таҳлил якунлари тақдим этилди ҳамда ушбу соҳа эксперт-мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари эътиборга олинди.

Мажлис давомида парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 2647

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...