Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

ПАРЛАМЕНТДА БМТНИНГ МИНГ ЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ ИЖРОСИ ЭШИТИЛДИ

ПАРЛАМЕНТДА БМТНИНГ МИНГ ЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ ИЖРОСИ ЭШИТИЛДИ

2010 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг бориши ҳақида парламент эшитуви бўлиб ўтди. Тадбир Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти соҳасидаги ислоҳотларни ва демократик ўзгаришларни янада такомиллаштиришнинг самарали йўлларини аниқлаш мақсадида ташкил этилди.

Очиқ мулоқот учун Қонунчилик палатасига Олий Мажлис Сенати ва Ҳукумат аъзолари, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, таҳлилчи олимлар, турли ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисидаги, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январда ўтказилган мажлисидаги маърузаларида депутатлар корпуси фаолиятининг асосий йўналишлари ва улар олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурига асос бўлди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси бир қатор вазирлик ва идораларининг раҳбарлари БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг  боришини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун парламент  эшитувларида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоларининг БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маърузаларини эшитиб, Қонунчилик палатаси мамлакатни модернизация қилишга қаратилган демократик ўзгаришлар йўли юқори даражада самарали эканлигини таъкидлади. Иқтисодий, сиёсий ва давлат-ҳуқуқий соҳалардаги барча ислоҳотлар пировард натижада одамлар фаровонлигини муттасил ошириб боришга, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг касбий, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун  кенг имкониятларни, соф экологик муҳитни яратишга қаратилгандир.

Кейинги 10 йил мобайнида давлат томонидан амалга оширилган барча кенг миқёсли ишлар БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадлари кенг кўламда бажарилишини таъминлади.

Таълим соҳасида мамлакатимизда ўз мазмун ва моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури муваффақиятли амалга  оширилди. Ушбу дастур ўн икки йиллик яхлит узлуксиз таълим тизимига ўтиш ҳамда таълим жараёнларининг сифатини тубдан ва тизимли оширишга, кадрларнинг юксак даражадаги умумий ва касбий маданиятга эга бўлган янги авлодини тарбиялашга қаратилган махсус чора-тадбирларни кўриш имконини берди.

 Умумтаълим ўқуви давлат томонидан кафолатланади. 7-15 ёшдаги болаларнинг бошланғич ва умумий таълимга  қамраб олиниши, шунингдек аҳолининг саводхонлик даражаси мутлақ ўлчамларга мос келади. Бу эса БМТнинг бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш соҳасидаги Минг йиллик ривожланиш мақсадларининг Ўзбекистон томонидан анча илдам бажарилаётганлигини тўла тасдиқлайди.

Сўнгги йилларда тиббий хизмат тизими амалда тўлиқ модернизация қилинди, аҳолига бепул юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун юксак талабларга жавоб берадиган касалхоналар ва бўлимларнинг ихтисослаштирилган тармоғи ташкил этилиши ислоҳотларнинг энг муҳим ва аниқ натижаси бўлди.

Жамоатчилик назорати жамиятнинг давлат билан самарали алоқасини таъминлашнинг, ўтказилаётган чуқур демократик ислоҳотлар, мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий ривожлантириш мақсадлари ва устуворликлари аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишининг, шунингдек халқнинг бахт-саодати таъминланиши ва фаровонлигини оширишнинг, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим қисмига айланмоқда.

Ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар жараёнларида республика парламенти томонидан амалга оширилаётган аниқ мақсадга қаратилган қонун ижодкорлиги иши муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида 500 дан зиёд қонун қабул қилинди, 100 дан зиёд халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан БМТнинг инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва унинг уйғун камол топиши масаласига бевосита алоқадор бўлган олтита асосий ҳужжати ратификация қилинди.

Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан ташкил этилган ҳукумат ва парламент ўртасида бўлиб ўтган мулоқот, қонун ижодкорлиги ишини ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг амалий фаолиятини танқидий таҳлил қилиш якунлари бўйича мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада эркинлаштириш соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларининг йўналишлари бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг парламент ва жамоатчилик мониторингини олиб боришга доир самарали механизмларни аниқлаш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

 Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати


Кўришлар сони: 8851

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...