Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Қонунчилик палатаси Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қонунни қабул қилди

2017 йилнинг 31 мартида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга икки томонлама тўқимачилик Шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб Битим қоидаларининг тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённомани (Тошкент, 2011 йил 7 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши нафақат иқтисодий балки сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, қонун қабул қилиниши билан савдода энг қулай режим қўлланилади. Бундан олдин ушбу режим тўқимачилик товарларига нисбатан қўлланилмаган бўлиб, мазкур товарлар савдоси Ўзбекистон ва Европа Ҳамжамияти ўртасида тўқимачилик маҳсулотларининг савдоси тўғрисидаги шартнома билан тартибга солинган эди. Унга кўра Европа иттифоқи ҳудудида  Ўзбекистондан тўқимачилик товарларини импорт қилиш учун иккиёқлама лицензиялаш тизими амал қилган эди. Ўз навбатида, мазкур қонун ушбу шартномага қилинган ҳаволаларни тўлиқ бартараф этади.

Умуман олганда, ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 


Кўришлар сони: 3271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2018
Германиялик сиёсатчилар билан ўзаро мулоқот

Жорий йилнинг 20 апрель куни Қонунчилик палатасида Германиянинг Баден Вютемберг ва Биберах шаҳридан ...

20.04.2018
“Mening fikrim” веб-портали ишга тушмоқда

“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда ишти...

20.04.2018
Талабалар шаҳарчасидаги муаммолар таҳлил қилинди

Тадбирда комиссия аъзолари томонидан аҳоли хонадонларида ижарада яшаётган талабаларни вақтинча рўйхатга...