Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти парламент назоратида

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти парламент назоратида

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларни сифатли тиббий хизматдан фойдаланишларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

Мазкур масаланинг муҳимлиги ва долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини, хусусан, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш устидан таъсирчан  парламент назоратини ўрнатиш жараёнларига фаол киришдилар.

2017 йилнинг 13 март куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия ва Республика ихтисослаштирилган урология марказларининг фаолиятларини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш лозимки, йиғилишдан аввал парламент аъзолари жойларда ҳақиқий ҳолатни чуқур ўргандилар. Депутатлар юқорида кўрсатилган тиббиёт муассасаларининг фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ келиши, хусусан, фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқининг амалга оширилишини таҳлил қилдилар.  

Депутатлар ўз чиқишларида тиббиёт тизими муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари талабларининг етарли даражада ижро этилмаётганлиги, Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларнинг суст бажарилаётганлиги каби қатор масалаларга эътибор қаратдилар. Ушбу соҳада фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, тиббий хизматларнинг қимматлиги ҳамда ҳудудларда улар филиалларининг мавжуд эмаслиги боис хизматлардан фойдаланиш имкони йўқлиги билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди. Бу борада, ҳар бир ихтисослаштирилган тиббиёт маркази республикамиз ҳудудларида ўз филиалларини ривожлантиришга доир дастурларига эга бўлиши, жаҳон миқёсидаги етакчи тиббиёт марказлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиши, марказларнинг ихтисослашуви йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириши лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда депутатлар мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш, қонун ҳужжатларини ва унга доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳокимиятнинг ваколатли ва ижро этувчи бўғинларининг самарали ҳамкорлиги борасидаги тизимли фаолиятининг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мажлис якунига кўра, Қонунчилик палатаси тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар рўйхати батафсил белгиланган тегишли қарорни қабул қилди. Ушбу вазифаларнинг ижро этилиши устидан эса депутатлар томонидан самарали парламент назорати таъминланади.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 1716

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

12.10.2017
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар...

12.10.2017
Ижтимоий тармоқларда депутат билан мулоқот

Онлайн мурожаат, онлайн мулоқот, онлайн мунозаралар... Бугун кўпчилигимиз интернет имкониятларидан с...