Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Қирғизистон Республикасининг жанубида рўй бераётган воқеаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Мажлисда Қирғизистон Республикасининг жанубида рўй бераётган фожиали воқеалардан бутун мамлакатимиз халқи каби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ҳам қаттиқ ташвиш тортаётганликлари, жиддий хавотирда эканликлари таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон парламенти аъзоларининг ишончи комилки, фожиали воқеалар ортида зимдан иш олиб бораётган, қирғиз халқининг манфаатлари ўзи учун ёт бўлган кучлар турибди. Улар Қирғизистон жанубида миллатлараро низо қўзғатиш, вазиятни беқарорлаштириш ниятида узоқни кўзлаб ҳаракат қилмоқдалар.

Қонунчилик палатаси депутатлари фожиали воқеалар янада кучайиб кетишига йўл қўймаслик ва мамлакатда тартибни тиклаш юзасидан Қирғизистон тарафининг жадал чоралар кўриши муҳим аҳамиятга молик эканлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон парламенти аъзолари кўп асрлардан буён турли миллат ва элатлар бир тан, бир жон бўлиб яшаб келаётган, елкама-елка туриб меҳнат қилаётган Қирғизистоннинг соғлом кучлари ҳозирги оғир кунларга, зўравонликка барҳам бериб, вазиятни барқарорлаштиришга, Қирғизистоннинг кўп миллатли халқи тинч-тотув яшашини таъминлашга қодир, деб ишонч билдирдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари Қирғизистоннинг бошига мусибат тушган аҳолисига тиббий, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш юзасидан Ўзбекистон ҳукумати кўраётган кенг миқёсли чоралар ўз вақтида бўлаётганлиги ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар, шунингдек, давлатимиз бошлиғи раҳбарлигида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсатни тўла-тўкис қўллаб-қувватладилар.


Кўришлар сони: 5918

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...