Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Фракциялар аъзолари нима дейди?
14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фракциямиз аъзолари томонидан ҳар томонлама танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасига кўра, ҳудудда қўшимча туширилган маблағларнинг улар ихтиёрида қолдирилиши жойлардаги йирик ижтимоий муаммоларни ечишда катта роль ўйнайди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
14.11.2019
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

2019 йил 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама этдилар.

Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик
12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида тизимли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?
12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш уларнинг нормаланган техник тавсифларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.

“Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси  масъул қўмитага қайтарилди
12.11.2019
“Маданият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди

Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқулланганидан кейин унга бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга 15 та янги модда қўшилди. Жумладан, лойиҳа “Маданият ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш” номли боб билан бойитилди.

Миллий гвардия фаолияти қонун билан  тартибга солинади
12.11.2019
Миллий гвардия фаолияти қонун билан тартибга солинади

2019 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Аҳолини рўйхатга олиш нега керак?
12.11.2019
Аҳолини рўйхатга олиш нега керак?

Аҳолини рўйхатга олиш расмий статистика тизимидаги асосий роль ўйнайдиган муҳим кўрсатгич ҳисобланади. Бунда аҳоли сони бўйича аниқ ва ишончли маълумот олиш имкони пайдо бўлади. 

Қонун лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда
08.11.2019
Қонун лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда

Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Қонуннинг бундай таҳрири шифокорларнинг ҳимоясини тўлиқ таъминлай олмайди. Унда бир қатор эътибордан четда қолган масалалар бор. Биз уларни бартараф қилмасак, эртага амалиётда баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. Биринчидан, тиббиёт ходимларига нисбатан ҳар қандай жиноятни, керак бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб қабул қилишимиз керак. Шундан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 56-моддасига ҳам қўшимчалар киритишимиз керак.

Қонун лойиҳаси бўйича Олий суд оқилона йўл тутди
08.11.2019
Қонун лойиҳаси бўйича Олий суд оқилона йўл тутди

Лойиҳанинг дастлабки варианти суд мажлисларини тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, раислик этувчининг рухсати билан ёки унинг ташаббусига кўра фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд мажлисларини радиода, телевидение, интернет орқали тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилишни назарда тутарди. 

Концептуал қабул қилинган қонун лойиҳасининг  тақдири нима бўлди?
06.11.2019
Концептуал қабул қилинган қонун лойиҳасининг тақдири нима бўлди?

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳаси ноширлик соҳаси аҳволининг статистикасини шакллантириш ва ривожланиш динамикасини режалаштиришни таъминлаш, халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган босма маҳсулотларнинг ҳисоби юритилишини ташкил қилиш имконини беради.

Волонтёрлик фаолияти ҳуқуқий мақомга  эга бўлади
06.11.2019
Волонтёрлик фаолияти ҳуқуқий мақомга эга бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 6 ноябрда ўтказилган навбатдаги йиғилишида депутатлар «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. 

Меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватланади
29.10.2019
Меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватланади

Вазир ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ой давомида республикамизда 266,3 мингта иш ўрни яратилган. Хусусан, ишсизлик даражаси ва аҳоли бандлигини таъминлаш эҳтиёжи юқори бўлган Қорақалпоғистон Республикасида — 15,6 минг, Андижонда — 24,4 минг, Қашқадарёда — 22 минг, Жиззахда — 13,4 минг, Самарқандда — 27,6 минг, Фарғонада 32,2 мингта иш ўрни ташкил этилишига эришилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...