Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Палата мажлислари

Депутатлар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган долзарб масалаларни кўриб чиқдилар

Депутатлар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган долзарб масалаларни кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Аввал хабар қилинганидек, парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.

Депутатлар ўз ишларини “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Муҳокама чоғида депутатлар алоҳида таъкидладиларки, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у биринчи навбатда фуқаролар жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурасасизлик муҳитини яратишга қаратилгандир.

— Ушбу Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан унинг жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилди, – дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ш. Мамажонов. — Биз суд органлари, прокуратура, адлия органлари ва қонунни қўллаш амалиёти бошқа соҳалари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида лойиҳанинг ҳар бир нормасини синчиклаб таҳлил қилдик. Бу уни янада такомиллаштиришга хизмат қилди. Ушбу қонун лойиҳаси, шак шубҳасиз, унда фуқаролар ташкилотлар, жумладан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда  давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг масъулияти ва муносабатини оширади, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш ва профилактикасига хизмат қилади.

Шундан сўнг парламент қуйи палатаси депутатлари “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳасида, хусусан, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш, уларни кўрикдан ўтказиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш режимини таъминлаш чора-тадбирлари, уларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари каби масалалар назарда тутилган. Шунингдек, қонун лойиҳасида бундай шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва юридик ёрдам кўрсатишга, уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ҳамда оилавий муносабатларда иштирок этишига, улар томонидан мурожаатлар, почта жўнатмалари ва йўқловларни бериш ва олишга, махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишига тааллуқли нормалар, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойлари, уларнинг моддий-маиший ҳамда тиббий таъминотига доир асосий талаблар мустаҳкамлаб қўйилган.

— Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган муассасаларнинг фаолият юритиши, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг таъминланиши билан амалий тарзда танишиш мақсадида қўмита аъзолари пойтахт ҳудудида жойлашган махсус қабулхоналарда бўлдилар, — дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Тўхташев. — Бу билан биз мазкур қонун лойиҳасини ўз вақтида парламент томонидан кўриб чиқилганлигига жойларда ишонч ҳосил қилдик. Бизнингча, янги махсус қабулхоналарни қуриш ва мавжудларини қайта қуриш учун зарур бўлган тайёрлов даврини ҳисобга олган ҳолда, қонун лойиҳасида у кучга киришининг алоҳида муддатини назарда тутиш муҳим бўлиб, ушбу давр мобайнида бўлажак қонуннинг ҳар томонлама ижросини таъминлаб берувчи белгиланган тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 

Мажлис чоғида таъкидландики, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий қамоқни ўташ соҳасидаги муносабатларни қонуний тартибга солиш, жумладан мазкур муносабатлар субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашга, бу борадаги вазифаларнинг сўзсиз бажарилишига хизмат қилади.  

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси сиёсий партиялар фракциялари нуқтаи-назарларини инобатга олган ҳолда қизғин ва эркин мунозара шаклида бўлиб ўтди. Депутатлар мазкур қонунларни қабул қилиш ҳамда уларни Сенатга юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Мажлисда депутатлар бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

 

 


Кўришлар сони: 2558

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.02.2017
Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий...

14.02.2017
Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш инсон манфаатларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари...

13.02.2017
Аҳоли фаровонлиги бевосита халқ билан мулоқотлар орқали таъминланади

Жорий йилнинг 13 февраль куни халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда...