Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

13.03.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда мамлакатимизда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор янги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

07.03.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида

2013 йил 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мамлакатимизда амалга оширилаётган либерал ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун катта аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш билан боғлиқ масалалар киритилди.

26.02.2013
Депутатлар парламент эшитувини ўтказдилар

26 февраль куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги парламент эшитуви бўлиб ўтди. Ушбу масала юзасидан “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг раиси Ф.Ризаев ахборот берди.

15.02.2013
Қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинди

2013 йил 14 февраль куни депутатлар Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига биринчи ўқишда киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқишни давом эттирдилар.

14.02.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида парламентга берилган ваколатларга мувофиқ депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар.

30.01.2013
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

10.01.2013
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

20.12.2012
Ўзбекистон саноатини ривожлантириш юзасидан парламент эшитуви ўтказилди

18 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Дастур бажарилишининг бориши тўғрисидаги парламент эшитуви бўлиб ўтди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов ахборот берди.

29.11.2012
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган кун тартибига мувофиқ, мажлис “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишдан бошланди.

23.11.2012
Депутатлар 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурини тасдиқладилар

3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши таклиф этган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар 2013 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар. Ушбу масала юзасидан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.Ҳаитов маъруза қилди.

16.11.2012
Депутатлар 2013 йилги Давлат бюджетини қабул қилдилар

2012 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ва ҳукумат аъзолари иштирок этдилар. Мажлисда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, 2013 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...