Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

2009 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ташаббуси билан Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (ОДКБ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг шу йил 14 июнда Москва шаҳрида бўлиб ўтган сессияси якунларининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

ОДКБ давлатлари раҳбарларининг саммити пайтида халқаро ривожланишнинг асосий тенденциялари муҳокама қилинди, Ташкилот фаолиятининг бўлғуси сессиялар оралиғидаги даврга мўлжалланган устувор йўналишлари белгилаб олинди. Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ОДКБнинг жавобгарлиги зонасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор ҳужжатларни имзолади, Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотининг Коллектив оператив ҳаракат кучлари (КСОР) ҳақидаги битим бундан мустаснодир. Мазкур ҳужжат бўйича мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг Алоҳида фикри баён этилди.

Депутатларнинг чиқишларида қайд этилдики, 1992 йилда Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги Тошкент шартномаси имзоланган кундан эътиборан мамлакатимиз Ташкилотнинг ўзига нисбатан ҳам, ОДКБ Коллектив кучларининг мақоми тўғрисидаги масалага нисбатан ҳам принципиал позициясини белгилаб олган.

Депутатлар КСОР тўғрисидаги битим юзасидан Ўзбекистоннинг Алоҳида фикрини муҳокама этдилар. Хусусан, ушбу Алоҳида фикрда белгиланганки, "КСОР ОДКБга аъзо давлатларнинг хавфсизлигига бўладиган хатарлар ва тахдидларга оператив муносабат билдириш, ташқи ҳарбий тажовузни қайтариш учун мўлжалланган бўлиши керак". Бунда "Коллектив кучлардан МДҲ ҳудудида ва ОДКБ давлатларида шу давлатлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва қарама-қаршиликларни ҳал этиш учун ҳарбий куч сифатида фойдаланиш мумкин эмас".

Ушбу масала юзасидан "Адолат" социал-демократик партияси фракциясидан депутат И. Саифназаров сўз Коллектив кучларнинг мақсад ва вазифаларини ифодаловчи принципиал масалалар ҳақида ҳамда энг муҳими — КСОРнинг белгиланган мақсади ҳақида бораётганлигини таъкидлади. Коллектив оператив ҳаракат кучлари, парламент аъзоларининг фикрига кўра, фақат ташқи тажовузни ва четдан бўладиган аралашувни қайтариш учун жалб этилиши ва қўлланилиши лозим. Бугунги кунда МДҲ мамлакатлари ҳудудида "музлатилган" деб аталувчи бир қатор можаролар мавжуд бўлиб, улар фақат сиёсий воситалар билан ҳал этилиши керак. Шу сабабли уларни ҳал этиш учун КСОРни қўлланишнинг ҳар қандай имкониятини истисно этиш керак бўлади, дея қайд этди ўз нутқида депутат, Ўзбекистонда шунга асосланадиларки, дея таъкидлади депутат, ОДКБга иштирокчи мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг ички зиддиятлари ва қарама-қаршиликларини четдан қуролли кучларни жалб этмасдан ҳал қилишга қодир.

Парламент аъзолари мазкур масала бўйича Ўзбекистоннинг бошқа принципиал позицияси ҳақида ҳам фикр билдирдилар, унинг моҳияти КСОР контингентларини жойлаштириш ва қўллаш юзасидан қарор қабул қилиш чоғида консенсус принципига риоя этиш зарурлигидан иборат.
Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси аъзоси депутат Л. Ғуломовнинг фикрича, КСОРни жойлаштириш ва қўллашга доир қарор Коллектив хавфсизлик кенгаши томонидан фақат консэнсус асосида қабул қилиниши керак. ОДКБ айрим давлатларининг Коллектив кучларни қўллашга доир қарор "Ушбу битим ўзига нисбатан кучга кирган Томонлар-нинг розилиги билан" қабул қилиниши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон томони учун мутлақо номақбулдир, чунки айнан шундай бўлган такдирда "консенсус" принципи бузилади, дея таъкидлади депутат.

КСОР тўғрисидаги битимнинг мазкур банди, бир қатор депутатларнинг фикрича, ОДКБ Уставига тубдан зид бўлиб, унинг 12-моддасида белгилаб қўйилганки, "Коллектиз хавфсизлик кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг тартиб-таомил масалаларидан ташқари қарорлари консенсус асосида қабул қилинади".

Сўзга чиққан депутатлар таъкидладиларки, КСОРнинг ташкил этилиши ҳар бир мамлакат суверенитетининг энг муҳим элементларига, хавфсизлик масалаларини тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларининг бутун бир туркумига дахл қилади. Шу муносабат билан ОДКБга аъзо давлат КСОР таркибига киритилган ўз контингентини жўнатиши, шунингдек, ОДКБГА аъзо бошқа давлатларнинг ҳарбий контингентларини ўз ҳудудига, фақат бу унинг миллий қонунчилигига зид бўлмаган тақдирдагина киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги Ўзбе-кистоннинг позицияси мутлақ тўғридир. Ушбу масала юзасидан Москва саммити пайтида мамла-катимиз Президенти Ислом Каримов томонидан баён этилган қоида халқаро ҳуқуқ принципларидан ВА миллий қонун ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқади, дея таъкидладилар депутатлар.
КСОР тўғрисидаги битим юзасидан Ўзбекистоннинг алоҳида фикри қоидаларини шарҳлар экан депутат А.Саидов қайд зтдики "Биз, шунингдек, КСОР тўғрисидаги битимнинг у имзоланган кундан эътиборан, яъни миллий парламент томонидан ушбу ҳужжатни тасдиқлаш бўйича ички давлат тартиб-таомиллари ўтказилгунга қадар вақтинча қўлланилиши имкониятини берувчи қоидасига розилик бера олмаймиз. Бу ҳолда ҳужжатни ратификация қилишнинг амалий мақсадга. мувофиқлиги бой берилади, шундай битимларни ратификация ва денонсация қилиш мутлақ ваколатига тааллуқли бўлган парламентимизнинг фикри батамом инкор этилади".

Ўзбекистон Конституциясига кўра, дея таъкидлади депутат, республикамизнинг халқаро шартномаларни ратификация қилиши Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, мамлакат мудофаа қобилиятига дахлдор масалалар бўйича шартномалар парламентда албатта ратификация қилиниши шарт.

Депутатлар алоҳида таъкидладиларки, Ўзбекистон Раҳбариятининг ОДКБ саммитидаги позицияси чет мамлакатлар сиёсий ва зксперт-таҳлилчи доиралари ўртасида кенг акс садо берди ва қўллаб-қувватланди.
Сўзга чиққанлар ОДКБ КСОР тўғрисидаги битим юзасидан Ўзбекистоннинг принципиал позициясини якдиллик билан қўллаб-қувватладилар ва ташкилот доирасида қарорлар қабул қилиш чоғида ОДКБнинг Устави ва асосий ҳужжатларининг, Ташкилотга кирувчи мамлакатлар миллий қонун ҳужжатларининг талабларига оғишмай риоя этиш зарурлигини, уларни инкор этиш ОДКБ ичида қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликлар юзага келиши учун замин яратиши мумкинлигини таъкидладилар.

Мажлис якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Кўришлар сони: 7809

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...