Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси

16–17 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартибини тасдиқладилар.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н.Алимов «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кўп сонли археология мероси объектларини аниқлаш, ўрганиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилган. Унда археология мероси объектларига бўлган мулк ҳуқуқи, археология мероси объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш ва ундан чиқариш, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур соҳадаги ваколатлари, археология ашёларини ҳисобга олиш ва сақлаш каби муҳим масалалар тартибга солинади.

Қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама қилиш пайтида барча сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари сўзга чиқдилар. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кўп асрлик миллий тарих ва маданиятнинг ажралмас қисми бўлган археология мероси объектлари давлат томонидан ишончли муҳофаза қилинишининг муҳимлиги, уларни изчил ўрганиш ва тадқиқотлар натижаларини жаҳон жамоатчилигига етказиш, ёш авлодни тарихий фактлар асосида тарбиялаш зарурлиги устида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида қадимий ўзбек халқининг бой маданий меросини тиклаш ва тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, шу сабабли депутатлар бу масалага бундан буён ҳам катта эътибор қаратишлари алоҳида таъкидланди.

Муҳокама пайтида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Қонунни қабул қилди. Қонун маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилади.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари А.Абдуназаров «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди. Қонун лойиҳасида электр энергетикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, бу соҳадаги давлат назорати органларининг, мамлакат ягона энергетика тизимидаги электр энергияси ҳосил қилувчи корхоналарнинг ваколатлари, мазкур соҳадаги бошқа долзарб масалалар белгилаб берилган.

Қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама қилиш жараёнида депутатлар электр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ва сотишда бозор механизмларини ривожлантириш шароитларида Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикасини янада такомиллаштириш зарурлигини қайд этдилар. Бунда электр энергиясини ҳосил қилувчиларнинг ҳам, истеъмолчиларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонунчилик йўли билан тартибга солиш муҳимлиги таъкидланди. Электр таъминоти шартномасига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бош ишончнома асосида истеъмолчига уланган тармоқ орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш, шунингдек унинг шартномада назарда тутилган истеъмол қилиш режимига риоя этиш, ўзининг тасарруфидаги электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ ўзи фойдаланадиган приборлар ва асбоб-ускуналарнинг яроқлилигини таъминлаш мажбуриятини олади. Электр таъминоти шартномасининг тарафлар учун мажбурий бўлган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Қонунчилик палатаси депутатлар киритган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида масъул қўмитага ҳужжатнинг айрим ҳуқуқий нормаларини маромига етказиб, уни палатанинг кўриб чиқиши учун киритиш вазифасини топширди.

Кўришлар сони: 6520

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...