Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида парламент қуйи палатасининг қўмиталарида дастлабки тарзда ишлаб чиқилган, сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларида муҳокама қилинган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Чунончи, яна 11 та жиноят таркибига нисбатан ярашув институти қўлланилишини назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таъкидландики, қонун ҳужжатига киритилаётган тузатишлар жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини либераллаштиришдаги навбатдаги қадам бўлиб, у кам аҳамиятли қилмишлар учун ҳукум қилинган фуқаролар сонини камайтиришга қаратилгандир.

Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида ўзбек-тожик Давлат чегараси тўғрисида»ги Шартномани (Душанбе, 2002 йил 5 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Сўзга чиққан депутатлар Ўзбекистон ташаббусига кўра имзоланган Шартноманинг ратификация қилиниши Давлат чегараси яқин вақт ичида юридик халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилишига, унинг хавфсизлиги таъминланишига, чегарадош давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик руҳидаги ҳамкорлик янада чуқурлаштирилишига кўмаклишишини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–1005-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Молия вазирлигининг Ғазначилиги зиммасига Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш вазифаси юклатилган.

«Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фуқароларнинг никоҳ тузиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиши чоғидаги алоҳида ҳолатлар ва шароитларни ҳисобга олишга қаратилган. Мазкур ҳужжат ишлаб чиқилишида чет эл мамлакатларининг тажрибаси ўрганилган, Ўзбекистон мутахассисларининг хулосалари эътиборга олинган.

Депутатлар томонидан кўриб чиқилган барча ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Кўришлар сони: 5654

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...