Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

14.07.2014
Депутатлар халқ таълими вазирининг ахборотини эшитдилар

11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ таълими вазирининг мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга доир ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

20.06.2014
Давлат бюджетининг ижроси кўриб чиқилди

20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов маъруза қилди.

19.06.2014
Депутатлар янги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

19 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари парламент қуйи палатаси навбатдаги мажлисининг аввал тасдиқланган кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасини давом эттирдилар ва жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга қаратилган қатор янги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

18.06.2014
Долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

14.06.2014
Парламент эшитуви бўлиб ўтди

13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013-2017 йиллар даврида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

06.05.2014
Янги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан сўнг депутатлар янги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

27.03.2014
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган, конституцияга киритилаётган тузатишлар тўғрисидаги муҳим қонунни қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди.

19.03.2014
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик янгиланиш ва мамлакатни эркинлаштириш йўлида муҳим қадам

Қонунчилик палатасида унинг Регламентига мувофиқ давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан киритилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)"ги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтмоқда.

12.03.2014
Сиёсий партиялар ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботлари тингланди

12 март куни депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг аввал тасдиқланган кун тартибига киритилган масалаларнинг муҳокамасини давом эттирдилар.

11.03.2014
Долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

25.02.2014
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида

25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

18.02.2014
Депутатлар долзарб қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

18 февраль куни депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар муҳокамаcини давом эттирдилар. Парламент аъзолари биринчи ўқишда киритилаётган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратдилар. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...