Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар “Тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилиш янада мустаҳкамланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси тадбиркорларга катта эркинлик бериш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун суд тизимини янада ривожлантиришга қаратилган. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва уларга қўшимча кафолатлар яратиб бериш мақсадида қонун лойиҳасида текширилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан судга шикоят беришда ҳаракатлар ёки қарорлар ижросини тўхтатиб туриш назарда тутилмоқда. Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Хусусан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига биноан ҳуқуқий экспертиза чоғида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, уларга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мослиги, шунингдек, ҳавола қилувчи нормаларни қўллаш асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги текширилади. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда ушбу ҳужжатлар уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида таҳлил этилади. Шу муносабат билан лойиҳага кўра, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ишлаб чиқувчи қонун лойиҳасини киритишда халқаро ҳужжатлар ва чет мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажрибани қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвалларни тайёрлаши шарт. Халқаро ҳужжатлар ва чет мамлакатлар қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ва таърифларининг тайёрланган кўргазмали таҳлили мавжуд қиёсий жадвалсиз киритилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонунларга тегишли қўшимчалар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг бу ва бошқа нормалари қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштиришга, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини оширишнинг самаралироқ механизмларини яратишга хизмат қилади.

Қонунчилик палатасининг мажлисида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик
палатасининг Aхборот хизмати


Кўришлар сони: 5944

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...