Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

11.12.2015
Депутатлар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Депутатлар ўз ишларини “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.  

27.11.2015
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси кўриб чиқилди

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакатимиз Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар. 

17.11.2015
Депутатлар Бандлик дастурини тасдиқладилар

16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар. Ушбу ҳужжат мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этади ҳамда демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўзаро боғланган ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилгандир.

11.11.2015
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилдилар

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. 

10.11.2015
Божхона ишини янада такомиллаштириш — иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Аввалроқ, ушбу қонун лойиҳаси дастлабки тарзда сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан атрофлича муҳокама қилинди ҳамда мазкур ҳужжатни янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

27.10.2015
Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий механизмлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Парламент аъзолари ўз ишларини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ва «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошладилар.

06.10.2015
Депутатлар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Парламент аъзолари ўз ишини янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан ­бошлади.

05.10.2015
Акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш йўлида

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Иккинчи кун депутатлар мажлис кун тартибига киритилган масалалар бўйича муҳокамани давом эттирдилар. Унда “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқилди.

02.10.2015
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалда

30 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши ҳақидаги маърузасини эшитдилар. 

15.09.2015
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

23.07.2015
Депутатлар жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини оширишга хизмат қилаяпти. Бунда соҳанинг пухта ҳуқуқий асослари изчил такомиллаштириб борилаётгани катта аҳамият касб этмоқда.

29.06.2015
Депутатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

29 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг кун тартибига “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини ҳамда мамлакатимиз ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини муҳокама этишга доир масалалар киритилди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...