Cайт ранги: A A


Тадбирлар тақвими

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин
12.10.2016
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин

Айни пайтда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Депутат  туризмни ривожлантириш масалаларида ўз муносабатини билдирди
11.10.2016
Депутат туризмни ривожлантириш масалаларида ўз муносабатини билдирди

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Одинахон Жамолдинова Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризм: ривожланиш муаммолари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда маъруза билан иштирок этди.

Фармоннинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда
11.10.2016
Фармоннинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон юзасидан жойлардаги тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Тадбирларда аҳолига ушбу фармоннинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда.

“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади
10.10.2016
“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Шу кунларда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан парламент муҳокамасига бир қатор янги қонун лойиҳалари таклиф этилмоқда. Хусусан, депутатлар “Экологик экспертиза тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан янги қонун лойиҳаси киритилмоқда
10.10.2016
Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси билан янги қонун лойиҳаси киритилмоқда

Айни вақтда Қонунчилик палатасида иш қизғин бормоқда. Хусусан, депутатлар “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар. Қўмита ҳузурида экспертлар гуруҳи тузилган бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини дастлабки ўқишга тайёрлаш устида фаолият олиб бормоқда.

2018 йилгача татбиқ этиладиган лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.
08.10.2016
2018 йилгача татбиқ этиладиган лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда юридик ва жисмоний шахсларнинг ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Депутатлар ташаббуси қўллаб-қувватланди
08.10.2016
Депутатлар ташаббуси қўллаб-қувватланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг қарорига биноан ташкил этилган ташаббус гуруҳи томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи киритилди.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштирилди
08.10.2016
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштирилди

Куни-кеча парламентимиз томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларидан бири бўлган “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан унинг ратификация қилиниши бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Депутатлар ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
07.10.2016
Депутатлар ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. 

Янги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
07.10.2016
Янги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида моддама-модда муҳокамадан сўнг қабул қилинди ва Сенатга юборилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...