Cайт ранги: A A


Тадбирлар тақвими

09.10.2013
Фракция нуқтаи назари белгилаб олинди

2013 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, соҳа экспертлари ва мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мажлисда O`zLiDeP фракциясининг қатор қонун лойиҳалари бўйича позицияси муҳокама этилиб, ишлаб чиқилди.

08.10.2013
Экологик нуқтаи назардан ёндашув

2013 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳалари кун тартибидан ўрин олди.

07.10.2013
Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 7 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳалари кун тартибидан ўрин олди.

04.10.2013
Янги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

03.10.2013
Aҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича Парламент эшитуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан парламент эшитуви ташкил этилди. Унда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси доирасида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришнинг ҳолати ва истиқболда бу ишнинг самарадорлигини ошириш тўғрисидаги ахбороти тингланди.

03.10.2013
Васийлик ва ҳомийлик институтлари механизмлари такомиллаштирилмоқда

2013 йил 3 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик иснтитутлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаларини муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

30.09.2013
МДҲ давлат раҳбарлари саммити якунлари О`zLiDeP фаоллари диққат марказида

Фракциямиз фикрича, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитлари давлатлараро аҳамиятга эга муҳим масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашиш, ўзаро мақбул ечим топишда очиқ мулоқотлар ўтказиш учун айнан шундай қулай майдон бўлиб хизмат қилади. 

30.09.2013
Қонун лойиҳалари – фракция муҳокамасида

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

30.09.2013
Фракцияда қонунлар муҳокамаси

2013 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди.

28.09.2013
Минтақаларни ривожлантириш масалалари O`zLiDePнинг доимий диққат марказида

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидан келиб чиқадиган хулосалар ҳақида O`zLiDeP фракцияси аъзолари ўз муносабатини билдиради.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...